Франция мутлақ рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Душанба куни Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Бельгияга қарши ўйинда иродавий ғалабага эришди – 4:1 ҳисобида.

Учрашувнинг катта қисмида ҳисоб Бельгия фойдасига бўлиб турди, французлар эса фақат 77-дақиқадан сўнг ўйинни тубдан ўз томонларига буришга муваффақ бўлди. Шу пайтдан кейин «уч ранглилар» рақиб дарвозасига тўртта гол урди. 

Opta маълумотларига кўра, Франция футболчилари Бельгия жамоасининг жарима майдонида тўпга 76 марта тегишган. Бу – сўнгги 20 йил ичида, яъни статистика юритила бошлаганидан бери терма жамоа учун мутлақ рекорд ҳисобланади. 

Бельгия футболчилари эса Франция жарима майдонида бор-йўғи саккиз марта тўпга тегишга улгурган.

Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа Миллатлар лигасининг «А» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Франция тўрт турдан сўнг 10 очко жамғарган. Жадвалда кейинги ўринларда Италия (7 очко), Бельгия (6) ва Туркия (6) жамоалари жой олган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Зинедин Зидан терма жамоада Дидье Дешам ўрнини эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!