Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар янги мавсумни ҳам А Серияда ўтказади

“Милан” раҳбарияти ҳужумчи Оливье Жиру билан шартномани узайтиришга рози бўлди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Франция терма жамоасининг энг яхши тўпурари апрель ойида “россонерилар” билан янги шартнома имзолайди. Якуний шартлар, кутилганидек, жаҳон чемпионатидан кейин келишиб олинган. Қайд этилишича, Жирунинг маоши кейинги мавсум учун бонуслар билан бирга 3,8 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги жаҳон чемпиони 2021 йилдан буён "Милан" либосида тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум “Милан” таркибида Италия А Сериясида чемпионликни қўлга киритган. Оливье шу кунгача "россонерилар" сафида 72та ўйин ўтказиб, 26та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!