Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
Франциялик ярим ҳимоячи Димитри Пайет фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 36 ёшли футболчи "Васко да Гама" билан келишувга эришган. Пайет Рио-де-Жанейро клуби билан 2025 йилнинг июнига қадар шартнома имзолаган.
Таъкидлаш керакки, Димитри сўнгги 6,5 йил давомида "Марсель"да ўйнади. У жорий ёз француз грандини эркин агент сифатида тарк этди.
Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси бундан аввал “Вест Хэм”, “Лилль” ва “Сент-Этьен” клубларида тўп сурган.
Фикрлар