Францияни Евро-2016 финалига олиб чиққан мураббий лавозимида қоладиган бўлди

Франция Футбол Федерацияси расмий сайти мамлакат терма жамоаси бош мураббийи – Дидье Дешам билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди.

49 ёшли мутахассис “учранглилар”ни 2020 йилги Европа чемпионати якунига қадар бошқаради.

Маълумот учун, Дешам 2012 йил Лоран Бланнинг ўрнига таклиф этилган эди. Французлар унинг қўл остида ЖЧ-2014 да чорак финалгача етиб борган бўлсалар, Евро-2016 да финалда Португалияга мағлуб бўлишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!