Франциянинг велотуризм уюшмаси вице-президенти жаноб Мишель Арну пойтахтимизга келди

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясида Франция Республикасининг велотуризм уюшмаси вице-президенти жаноб Мишель Арну бошчилигидаги делегацияси қабул қилинди.

Учрашув Франция Республикасининг велотуризм уюшмаси ташабуси ва Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси аъзолари иштирокида ташкиллаштирилди.

Унда Ўзбекистон велосипед спорти федерация раисининг биринчи ўринбосари К.Ўринбойхўжаев ва Франция Республикасининг велотуризм уюшмаси вице-президенти жаноб Мишель Арну, Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили жаноб Клемент Карэ хамда Ўзбекистон Республикаси туризимни ровжлантириш давлат қўмитаси вакиллари қатнашди. 

Расмий учрашув кун тартибида ҳар икка ташкилот ўртасидаги ўзаро хамкорлик борасида бир қатор масалалар, федерациямиз фаолиятини, мамлакатимизда велотуризм салоҳиятини, мазкур соҳадаги мавжуд инфратузилма ва шарт-шароитларни Франция қолаверса Европа давлатларида тарғибот-ташвиқот қилиш бўйича келишиб олинди.

2019 йили апрель ойида ҳаваскорлар ўртасида марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) ўртасида велотур ўтказиш хамда учрашув якунида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси хамда Франция Республикасининг велотуризм уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида иккиёқлама Комюнике имзолаш масалалари муҳокама қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!