Французлар “Рома” ҳужумчисига харидор
Франция чемпионати вакили “Ницца” янги чемпионатда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашишни мақсад қилган.
Бу жамоа олдинги чизиқни кучайтириш учун яна “Рома” ҳужумкор футболчиси Жастин Клюйвертни ижарага олмоқчи.
Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумда “Ницца” сафида 31 та ўйин ўтказиб, олтитадан гол ва самарали узатма муаллифи бўлганди.
“Рома” янги мавсумда 23 ёшли футболчига имконият бермаслиги аниқ. Спорт директори Тьягу Пинто Клюйвертга ҳам бошқа жамоа қидираётган эди.
“Ницца” Клюйвертни қайтариш учун бир неча жамоа билан рақобатлашишига тўғрни келмоқда. Чунки нидерландиялик ҳужумкор футболчига бошқа даъвогарлар ҳам шартнома беришга тайёр.
Фикрлар