"French Open"даги рус дербиси уч сет давом этди

Россиялик теннисичлар – Маргарита Гаспарян ва Анна Блинкова Париж шаҳрида ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг биринчи даврасида ўзаро тўқнаш келди.

"French Open" турнирининг ушбу учрашувида Анна тажрибали рақибини 6:3, 4:6, 8:6 ҳисобида енгди ва иккинчи даврага чиқди.

Шу тариқа Блинкова учинчи босқич йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда мезбонлар вакили Каролин Гарсияга қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!