Фримпонг сентябрда сафга қайтиши кутилмоқда

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоячиси Жереми Фримпонг 15 август куни АПЛнинг 1-турида "Борнмут"га қарши учрашувда (4:2) жароҳат олди. У ўйиннинг 60-дақиқасида майдонни тарк этган эди.

Tecno

Бугун жамоа бош мураббийи Арне Слот футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди:

"Конор Брэдли биринчи марта қисқа муддатга жамоа билан бирга шуғулланди. Жереми эса жароҳат сабаб, ўйинда давом эта олмасди. Медицинa ходимлари ўша заҳотиёқ менга уни алмаштириш кераклигини айтишганди. Бу қарор тўғри бўлгани исботини топди. У ҳеч қачон терма жамоалар танаффусидан аввал сафга қайта олмайди. Биз уни сентябрь ойида, терма жамоалар ўйинлари орасидаги танаффусдан кейин қайта сафимизда кўрамиз", — дея таъриф бериб ўтди мерсисайдликлар устози.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!