«Фулҳэм» собиқ «Реал» ҳужумчисини 60–70 млн еврога баҳолади
«Фулҳэм» 22 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсияни 60–70 миллион евро атрофида баҳоламоқда, «Реал» эса уни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга.
«Фулҳэм» клуби сафига «Реал Мадрид»дан қўшилган испаниялик ёш ҳужумчи Гонсало Гарсия қисқа фурсат ичида Европанинг етакчи жамоалари эътиборини ўзига қаратди. Лондон клуби уни ёзда 40 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Фулҳэм» раҳбарияти 22 ёшли форвардни ҳозирги кунда 60–70 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шу билан бирга, «Реал» шартнома шартларига кўра футболчини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
Гарсиянинг «Фулҳэм» билан тузган шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати ҳозирча 30 миллион евро деб кўрсатилган.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Гонсало Гарсия бешта ўйинда майдонга тушди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)