Футбол оғирлик қилди! Рис Жеймс 24-марта жароҳат олди
«Челси» клуби ва Англия терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймс ўз карьерасида давомида 24- марта жароҳат олди. T
he Touchline нашри маълумотича, турли жароҳатлар сабаб футболчи умумий ҳисобда 804 кун майдондан ташқарида қолган.
Ҳозирда Жеймс тиззаости пайидаги жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Аввалроқ у камида жаҳон чемпионати доирасидаги терма жамоанинг икки учрашувини ўтказиб юбориши айтилган эди.
Ганага қарши 23 июнда бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ҳимоячи мушаклардаги тортишишдан шикоят қилган, жума куни эса жамоа билан умумий машғулотда қатнашмаган. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг тасдиқлашича, Жеймс жамоа билан бирга Нью-Йоркка учмаган. У ерда инглизлар Панама терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Агар Англия плей-офф босқичига йўл олса, ҳимоячи 1/16 финал учрашувини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Жаҳон чемпионати–2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлгача ўтказилмоқда. Икки тур якунига кўра, Англия тўрт очко жамғарган ҳолда L гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар