Футбол тарихида терма жамоада энг катта маош оладиган мураббий пайдо бўлди

АҚШ терма жамоасини қабул қилиб олган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино энг катта маош оладиган бош мураббий сифатида футбол тарихига киритилди.

ESPN  нашрининг маълум қилишича, америкаликлар тажрибали мураббий билан икки йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра, Почеттино бир мавсум учун 6 миллион евро маош олади.

Илгари терма жамоалар билан ишлаган бирорта мураббийга бу қадар катта маош белгиланмаган.

Маурисио Почеттино бу маблағ эвазига АҚШ терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига пухта тайёрлаши талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, аргентиналик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида илгари ҳеч қачон терма жамоаларда ишламаган. Почеттино илгари “Эспаньол”, “Саутгемптон”, “Тоттенхэм”, ПСЖ ва "Челси"га устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!