Футболчи керакми? 60 миллион евро тўланг!
“Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигт фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришни истамоқда. Истеъдодли футболчига таклиф ҳам кўп.
Нидерландиялик ўйинчини ПСЖ ва “Барселона” ўз сафига қўшиб олишга уриняпти. Италия матбуотининг ёзишича, туринликлар ўз ҳимоячисини 60 миллион еврога қўйиб юборишга қарши эмас.
Гарчи Маттейсга асосий даъвогар сифатида парижликлар тан олинаётган бўлса-да, каталонияликлар бир неча футболчисидан қутилган тақдирда, де Лигтни сотиб олиш учун етарли даражада маблағга эга бўлади.
Де Лигт жорий мавсумда 15 та учрашувда иштирок этди.
Фикрлар