Футболчилар бош мураббийни ҳайдашни талаб қилмоқда
“Челси” кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти. Ўйинчиларга катта маблағ сарфлаган клуб раҳбарияти улардан рақобатбардош жамоа шакллантириш мақсадида бош мураббийликка Маурисио Почеттинони олиб келган эди.
Бу мавсум аргентиналик мутахассис вазиятни ўнглай олгани йўқ. “Аристократлар” мусобақа жадвалининг ўртасидан юқорига кўтарила олаётгани йўқ.
Лондонликлар Премьер-лиганинг 30-турида ўз мухлислари кўз ўнгида “Бёрнли” билан очко бўлишишга мажбур бўлди.
Англия футболини ёритаётган манбаларнинг ёзишича, “Челси”нинг бир гуруҳ футболчилари ушбу беллашувдан кейин клуб раҳбариятидан бош мураббий Маурисио Почеттинони истеъфога чиқаришни талаб қилган. Улар мураббийнинг иш услубидан норози бўлмоқда.
“Челси”ни ўтган йили ёзда қабул қилиб олган тажрибали мураббийнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Фикрлар