Футболчимиз араб диёрига кетди

TIGGO 2 PRO

Россия Премьер-лигаси дебютанти «Акрон» чемпионатнинг иккинчи ярмига тайёргарликни бошлади. Биринчи йиғин 30 январга қадар Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.

Тольятти клуби матбуот хизмати қишки ўқув-машғулот йиғинларига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида ҳамюртимиз Шерзод Эсонов ҳам бор.

Таркиб билан танишинг:

Дарвозабонлар:

 Матвей Безрогов, Александр Васютин, Сергей Волков, Артём Григорьев, Дмитрий Нагаев.

Ҳимоячилар:

Вячеслав Бардибахин, Марат Бокоев, Пауло Витор, Боян Димоски, Никита Криворучко, Дмитрий Пестряков, Константин Савичев, Алексей Соловьёв, Роберто Фернандес, Родриго Эсковаль.

Ярим ҳимоячилар:

Солтмурад Бакаев, Артур Галоян, Кирилл Данилин, Ифет Джаковац, Алекса Джурасович, Максим Кузьмин, Стефан Лончар, Владимир Москвичёв, Владимир Хубулов, Шерзод Эсонов.

Ҳужумчилар:

Жилсон Беншимол, Сергей Грибов, Артём Дзюба, Арсений Дмитриев, Мавис Чибота.

Ўқув-машғулот йиғини давомида “Акрон” учта синов-назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган.

21 ёшли марказий ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов ёзда “Андижон”дан “Акрон”га 210 минг евро эвазига трансфер қилинган эди. Истеъдодли футболчимиз легионер сифатида Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 12 марта майдонга тушди.

Шерзоднинг Россия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!