Футболга янги қоида киритилди

TIGGO 2 PRO

Футболда дарвозабоннинг тўпни ушлаб туришига оид янги қоида жорий этилади.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши (IFAB) янги қоидани тасдиқлади. Унга кўра, агар дарвозабон тўпни 8 сониядан ортиқ ушлаб турса, ҳакам рақиб жамоа фойдасига бурчак зарбасини белгилайди.

Амалдаги қоидаларга кўра, бундай вазиятда ҳакам эркин зарба тайинлаши мумкин, аммо бу қоида амалда жуда кам қўлланилган.

Янги қоида 2025/26-йилги мавсумдан бошлаб кучга киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!