Футболни тарк этган посбон “Барселона” дарвозасини эгалламоқчи

  • 24 сентября, 2024, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди.

Tecno

Тиббий текширувлар тажрибали немис голкиперининг бир неча ой майдонга қайта олмаслигини тасдиқлади.  

Машҳур чилилик дарвозабон Клаудио Браво яна “Барселона” дарвозасини эгаллаш учун футболга қайтишига тайёрлигини билдирди.

- Агар “Барселона”га керак бўлсам, мен жамоага қайтишга тайёрман, - деди Клаудио Браво.

Браво Чилининг “Коло Коло” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Европага 2006 йили келиб, “Реал Сосьедад” таркибидан жой олган. 2014-2017 йилларда “Барселона” Бравонинг хизматларидан фойдаланди.

Кейинчалик “Манчестер Сити” ва “Бетис” дарвозасини қўриқлаган посбон шу ёзда профессионал фаолиятини тугатган эди. 41 ёшли голкипер “Барса”га яна ўз хизматларини таклиф қиляпти.

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию