Футболнинг келажаги кимларнинг қўлида?
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази - "CIES football observatory" кучли бешликдаги 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг энг қиммат нарх эгаларидан иборат рейтингни тузди. Бунда ўлчов сифатида "Трансфермаркт" портали берган нарх эмас, уларнинг келажакдаги тахминий трансфер суммалари акс этган. Бундан ташқари, футболчиларнинг амалдаги шартномалари муддатини ҳисобга олган ҳолда, кейинги трансфер ойнасидаги футболчиларнинг минимал нархи ҳисоб-китоб қилинган.
Дарвозабонлар
1. Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ/Италия/22.8 ёш.2026 йил) — 80 млн евро;
2. Иллан Мелье ("Лидс"/Франция/21.8.2026 йил) — 40 млн евро;
3. Доган Алемдар ("Ренн"/Туркия/19.1.2026 йил) — 15 млн евро;
4. Луиш Машимиану ("Гранада"/Португалия/22.9/2025 йил) — 15 млн евро;
5. Этьен Грин ("Сент-Этьен"/Англия/21.4/ 2025 йил) — 15 млн евро.
- "Лев Яшин" совринига эга чиққан Доннарумма рўйхатни бошқариб тургани ҳеч кимни ажаблантирмагани аниқ. Европа чемпиони яқин йиллар ичида дунё футболидаги энг қиммат дарвозабон номини ҳеч кимга бериб қўймаслиги аниқ.
- "Топ-10"дан бирданига "Лидс"нинг икки футболчиси ўрин эгалламоқда. Иллан Мелье ва Кристофер Классен яқин йиллар ичида 10 миллион евро эвазига гранд клублардан бирига кўчиб ўтиши мумкин. Аналитиклар 7-поғонага грузиялик Гиорги Мамардашивилини лойиқ, деб топди. Дарҳақиқат, Гиорги "Валенсия" сафида аллақачон Ла Лига доирасидаги 6 баҳсда дарвозани қўриқлади.
Марказий ҳимоячилар
1. Эрик Гарсия ("Барселона"/Испания/20.9.2026 йил) — 80 млн евро;
2. Йошко Гвардиол ("РБ Лейпциг"/Хорватия/19.9.2026 йил) — 80 млн евро;
3. Маттейс де Лигт ("Ювентус"/Нидерландия/22.3.2024 йил) — 70 млн евро;
4. Алессандро Бастони ("Интер"/Италия/22.6.2024 йил) — 60 млн евро;
5. Рональд Араухо ("Барселона"/Уругвай/22.7.2023 йил) — 50 млн евро.
- Марказий ҳимоячилар орасида Эрик Гарсия яққол пешқадам. Яқиндагина "Манчестер Сити"дан "Барселона"га эркин агент мақомида ўтган йигит ўз тенгқурлари орасида энг келажаги порлоқ мудофаа вакили бўлиши тахмин қилинмоқда.
- Агар CIES аналитиклари берган маълумотларга суянадиган бўлсак, "Барселона"нинг ҳимоя чизиғи яқин келажакдаги сайёрамизнинг биринчи рақамлисига айланади!
Қанот ҳимоячилари
1. Альфонсо Дэвис ("Бавария"/Канада/21.1.2025 йил) — 120 млн евро;
2. Сержиньо Дест ("Барселона"/АҚШ/21.1.2025 йил) — 100 млн евро;
3. Рис Жэймс ("Челси"/Англия/22.1.2025 йил) — 100 млн евро;
4. Нуну Мендеш (ПСЖ/Португалия/19.4.2025 йил) — 40 млн евро;
5. Митчел Баккер ("Байер"/Нидерландия/21.4.2025 йил) — 40 млн евро.
Қизиқ факт! Биринчи ва иккинчи поғонани 2000 йилнинг 2 ва 3 ноябрь санасида дунёга келган футболчилар эгаллади!
"Челси" вакилли Рис Жэймс ҳам 100 миллионлик футболчилар клубидан ўрин эгаллаши тахмин қилинмоқда. Унинг бугунги кундаги ўйинини инобатга олсак, "аристократлар" аъзоси CIES мутахассисларини "уялтириб" қўймайди!
Таянч ярим ҳимоячилари
1. Жуд Беллингем ("Боруссия" Дортмунд/Англия/18.4.2025 йил) — 120 млн евро;
2. Кёртис Жонс ("Ливерпуль"/АҚШ/20.8.2025.йил) — 70 млн евро;
3. Элиф Элмас ("Наполи"/Шимолий Македония/22.2.2025 йил) — 70 млн евро;
4. Деклан Райс ("Вест Хэм"/Англия/22.9.2024 йил) — 70 млн евро;
5. Эдуардо Камавинга ("Реал"/Франция/19.1.2027 йил) — 60 млн евро.
- Таянч зонасидаги рейтингда инглиз футболчиси пешқадамликни ўзиники қилиб олган. Эътиборлиси шундаки, "Трансфермаркт" портали Деклан Райсни анча қимматроққа баҳолаган эди. Демак, спорт тадқиқот маркази вакилларининг фикрича, Райс аллақачон ўз максимумини кўрсатиб бўлган.
Ҳужумкор ярим ҳимоячилар
1. Флориан Вирц ("Байер"/Германия/18.6.2026) — 140 млн евро;
2. Педри ("Барселона"/Испания/19.0.2026) — 140 млн евро;
3. Кай Хаверц ("Челси"/Германия/22.5.2025) — 100 млн евро;
4. Букайо Сака ("Арсенал"/Англия/20.2.2024) — 100 млн евро;
5. Мэйсон Маунт ("Челси"/Англия/22.9.2024) — 90 млн евро;
5. Эмиль Смит-Роу ("Арсенал"/Англия/21.3.2026) — 90 млн евро;
5. Жамал Мусиала ("Бавария"/Германия/18.8.2026) — 90 млн евро.
- Инглиз ва немис футболчилари ҳужумкор ярим ҳимоячилар борасида бемалол мақтана олади. Ўтказилган ўйинлар сони бўйича 2020/21 йилги мавсумда рекорд ўрнатган Педри Флориан Вирц билан биргаликда рўйхатни бошқариб турибди. Қаҳрамонимиз ортда қолган мавсум давомида 73 расмий ўйинда тўп сурди. Шу боис, у "Golden boy" ва турли нашрлар томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси учун бериладиган совринларга эга чиқди.
Ҳужумчилар
1. Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд/Норвегия/21.4.2024) — 150 млн евро;
2. Винисиус Жуниор ("Реал"/Бразилия/21.4.2024) — 150 млн евро;
3. Фил Фоден ("Ман Сити"/Англия/21.5.2024) — 150 млн евро;
4. Мэйсон Гринвуд ("Ман Юнайтед"/Англия/20.2.2025) — 140 млн евро;
5. Жэйдон Санчо ("Ман Юнайтед"/Англия/21.7.2027) — 130 млн евро;
6. Ферран Торрес ("Ман Сити"/Испания/21.8.2025) — 120 млн евро;
7. Жоау Фелиш ("Атлетико"/Португалия/22.1.2026) — 100 млн евро;
8. Килиан Мбаппе (ПСЖ/Франция/22.9.2022) — 80 млн евро;
9. Мусса Диаби ("Байер"/Франция/22.4.2025) — 80 млн евро;
10. Йерри Пино ("Вильярреал"/Испания/19.1.2027) — 80 млн евро.
- Эрлинг Холанд, Винисиус Жуниор ва Фил Фоден "CIES football observatory" мутахассислари томонидан 23 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги сайёрамизнинг энг қимматбаҳо футболчилари, деб топилди. Уларнинг шартномаси якунланган пайтда, трансфер суммаси 150 миллион евро атрофида бўлиши башорат қилинмоқда. Килиан Мбаппе бу рейтингда 8-поғонани эгаллаганига ҳайрон бўлманг. Гап шундаки, футболчи 2022 йилда эркин агент мақомини қўлга киритади. Шу боис, катта эҳтимол билан Париж клуби футболчини қишки трансфер ойнасида пуллаши мумкин. CIESнинг фикрича, Мбаппе учун (ҳатто, 6 ой шартномаси қолган бўлса ҳам) ҳеч ким 80 миллион евродан ортиқ пул тўламайди.
Я . У
Фикрлар