Футзал Осиё кубоги. "Д" гуруҳи учрашувлари якунланди

  • 01.02.2026 18:46
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Осиё кубогининг гуруҳ босқич тугади.

27 январдан буён давом этиб келаётган футзал бўйича Осиё кубогининг 3-тур ўйинлари якунига етди. Сўнгги турда гуруҳ ғолиблиги учун Эрон ва Афғонистон терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашув форсларнинг устунлигида ўтди ва якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Саудия Арабистони ва Малайзия терма жамоалари паркетга чиқди. Беллашувда саудияликлар рақибни 6:1 ҳисобида тор-мор этди.

Шу тариқа, Эрон биринчи, Афғонистон эса иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!