Футзал Осиё кубоги. "С" гуруҳидан чорак финалга йўл олган жамоалар номи маълум
Индонезия мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида 3-тур ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси плей-офф йўлланмаси учун гуруҳ пешқадами Японияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувда дастлаб футзалчиларимиз ҳисобни очганди, бироқ иккинчи бўлимда "самурайлар" 2та гол уриб, ғалабани илиб кетди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси Австралияга қарши паркетга чиқиб, муроса кўчасини танлади.
Шу тариқа, Япония 9 очко билан биринчи, Ўзбекистон эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди. Тожикистон ва Австралия учун мусобақа гуруҳ босқичининг ўзидаёқ якунланди.
Фикрлар