Футзал Осиё кубоги. Ярим финалнинг яна бир иштирокчиси маълум бўлди
Индонезия мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубогининг чорак финал учрашувлари давом этмоқда. Ушбу босқич доирасидаги навбатдаги беллашув ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ироқ терма жамоаси Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, ироқликлар 2018 йилдан бери илк бор мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олди.
Жамоа финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади.
Фикрлар