Футзал. Ўзбекистон - Аргентина: Матнли трансляция!

Ассалому алайкум, қадрли футзал ихлосмандлари! Ўзбекистон Футзал терма жамоаси ва Аргентина Футзал терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

40. Учрашув якунланди. Илк баҳсда рақибларимиз минимал ҳисобда ғалаба қозонди. 

39. Тўпни беҳуда назорат қилмоқдамиз. Вақт бизнинг зараримизга ишлаяпти. 

38. Бизда ўйновчи-дарвозабон.

37. Аргентина буткул ҳимояга ўтиб кетди. 

35. Тайм-оут олинди. 

34. Жамоалар анча эҳтиёткорона ҳаракат қилмоқда. 

33. Усмоновнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон осонлик билан қайтарди. 

33. Усмоновнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

31. Аргентина футболчисининг жарима майдонига узатмаси ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди. 

30. Жўраевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

29. Ҳужумда анча фаоллашдик. Аргентина қарши ҳужумларга таянмоқда. 

28. Аргентина футзалчиларининг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди. 

27. Эркиновнинг дарвозабон устидан тўпни оширишга бўлган уруниши бесамар кетди. 

26. Жарима майдончаси томон узатилган тўпга аргентиналик дарвозабон ўз вақтида чиқиб келиб, хавфни бартараф этди. 

25. Тўп назорати рақибларимизда. 

24. Аргентина анча тежамкор ўйин намойиш этмоқда. 

23. Машраб Одиловнинг яриммайдонимиздан берган зарбаси дарвоза тўрига юқори тарафдан тегди. 

22. Бизникилар босим уюштирмоқда. Аммо Аргентина футзалчилари аниқ паслар билан вазиятни юмшатмоқда. 

21. Терма жамоамиз футболчиси тепган тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

21. Бурчак зарбасидан сўнг, меҳмонлар вакилининг берган зарбаси ноаниқ кетди. 

21. Иккинчи тайм бошланди. Терма жамоамизга омад тилаймиз.

20. swist.png Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0-1. Олдинда аргентиналиклар. Танаффус.

19. Футзалчиларимиз позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

18. no_goal.png Дарвоза устуни футзалчиларимиз жонига оро кирди! Гол эмас!

18. penalty.png Пенальти! Вакилларимиз 6-фолдан сўнг ўз дарвозасига пенальти ишлаб олди!

18. goalkeeper.pngФутзалчимиз зарба позициясидан туриб дарвозага тўпни тўғирлади! Рақиб дарвозабонидан ажойиб сейв!

17. add_time.png Тайм-аут! Мураббийлар футзалчиларга кўрсатмалар беришмоқда.

16. Фоллар: 4-1! Қоида бўйича, 5-фолдан сўнг "Дабл-пенальти" белгиланади! Эҳтиёт бўлишимиз зарур!

16. Дарвозамиз яқинида жарима зарбаси ижро этилади.

15. Аргентина ўз жарима майдончаси яқинида прессингда қолишди, кучли босим уларга жиддий таъсир қилмоқда. Тўп аутга чиқди.

14. Тўп назоратига урғу берилмоқда. Рақибларимиз бунга қарши қийналмоқда. Ўйланган услуб!

13. corner.png Бурчак тўпидан сўнг берилган хавфли зарба дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

12. goalkeeper.png Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўта хавфли ҳужум амалга оширишди, сўнгги зарбани дарвозабон қийинчилик билан қайтарди! Қайтган тўпни футзалчимиз яна бир бор дарвозага йўналтирди! Бу сафар ҳимоячи!

11. goal.png ГОООЛЛЛ!!! Рақибларимиз дарвозани ишғол қилишди. 0-1!

11. add_time.png Тайм аут! Футзалчилар кичик танаффусга чиқишди. Танаффус баробарида икки жамоа мураббийлари уларга кўрсатма беришмоқда.

10. Жарима зарбаси позицион услубда ижро этилди, бироқ ундан сўнг хавфли ҳужум юзага келмади. Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин.

9. Жарима майдончаси чизиғи устида ўйин қоидаси бузилди. Аргентиналиклар уни ижро этади.

9. subs.png Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ҳам ўзгаришларни амалга оширди.

9. subs.png Испанлар тезкорлик билан ўзгариш амалга ошириб юборишди. Чарчаб қолган футзалчилар ўрнига машғулот ўтказаётганлари ўйинга қўшилди.

8. corner.png Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади. Тўп назоратига эътибор қаратилмоқда. Рақибларимиз бўш келиш ниятида эмас.

7. Аргентина терма жамоаси яна ҳужумни хавфли, бироқ ноаниқ зарба билан якунлади. Бурчак тўпи ижро этилади.

6. Аргентина терма жамоаси вакилларидан хавфли ҳужум! Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум марказдаги футболчининг зарбаси билан якунланди: тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!

5. corner.png Бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берган терма жамоамиз вакиллари ундан самарали фойдалана олмади! Рақиблар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин!

5. Вакилларимиздан яна бир хавфли ҳужуууммм!!! Бироқ ҳимоячилар сўнгги зарбани қайтара олишди!

4. Шунақаси ҳам бўлиб туради дўстлар, трибунага чиқиб кетган тўп компьютеримизга келиб урилди!)

4. Ҳамюртларимиздан яна бир хавфли уриниш, бироқ взарба ноаниқ!

3. Аргентиналик футзалчилар асосан ўз майдонида тўпни бир-бирига узатиб, позицион ҳужум ташкил этишмоқчи. Бизникилар эса бунга йўл қўйишмаяпти.

2. goalkeeper.png Чап қанотдан вакилларимиз уюштирган хавфли ҳужум хавфли зарба билан якунланди! Аргентиналик дарвозабондан ажойиб сейв!

1. Илк дақиқада деярли хавфли вазият содир бўлмади. Вакилларимиз асосан ўз майдонида тўпни бир-бирига узатишди.

1. Майдон марказида икки жамоа футзалчилари тўп учун жиддий кураш олиб борди, тўп вакилларимиз томонидан аутга чиқариб юборилди.

1. swist.png Учрашув бошланди!

0. Учрашув аргентиналик футбол юлдузи Диего Армандо Марадона вафоти юзасидан 1 дақиқалик сукут билан бошланди.

0. Учрашув бошланиш арафасида.

0. Иккала терма жамоа футболчиларига ўзбек миллий рамзларидан бири бўлган тўн кийдирилди ва жамоавий суратга туширилди.

0. Футзалчиларимиз майдонга чиқиб келишмоқда. Икки давлат миллий мадҳиялари янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!