
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Финляндия билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
Футзал бўйича ўртоқлик ўйини доирасида Финляндия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро куч синашди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, Хайрулло Солиҳов ва Даврон Чориев урган гол эвазига вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган вакилларимиз кутилмаганда икки гол ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди.
Финляндия 2:2 Ўзбекистон.
Голлар: Хайрулло Солиҳов 1', Даврон Чориев 9', Филиппо Бене 12', Пиккараинен Туука 13'.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган бу жамоалар иштирокидаги ўйин 3:3 ҳисобида якун топганди.
Фикрлар