Фьючерс. Сабина илк раунддаёқ курашдан чиқди

BEPUL PROPAN

Германиянинг Дармаштадт шаҳрида аёллар ўртасида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир старт олди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова илк босқичда австралиялик Жулия Грабьер билан баҳс олиб борди.

1 соат 9 дақиқа давом этган ўйинда, теннисчимиз 2:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларидаги юришини якунлади.

Энди у жуфтлик баҳсларида россиялик Яна Сизикова билан биргаликда курашни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!