Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Фьюри:"Усикка ачинаман"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Улар жанг қилади.

WBC йўналиши бўйича супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри(34-0-1, 24 КО) навбатдаги рақиби, WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик(21-0, 14 КО) ҳақида кутилмаган баёнот берди.

“Очиғини айтсам, менинг Александрга нисбатан на нафрат, на адоват бор. Мен учун бу шунчаки бизнес. Мен ўз ишимни қиламан, у эса ўзиники, тамом. Менда унга нисбатан ҳеч қандай салбий муносабат мавжуд эмас. У яхши инсон. Мен у ҳақида ёмон нарса ҳам дея олмайман, лекин Александр Тайсон Фьюри эрасида жанг қилаётганига ачинаман", – деди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Усикнинг Фьюри билан жанги 17 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ