Габриэль Росадо Мелиқўзиевни 6-раундгача нокаут қилмоқчи...

19 июнь куни Golden Boy компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчи Габриэль Росадога (25-13-1, 14КО) қарши жанг қилади. Ушбу баҳс олдидан Росадо ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

"Сизларга ваъда бераманки, бу болани нокаутга учратаман. Мен у билан ҳакамлар нокаут қайд этганимни сезгунига қадар бокс тушаман", - деди у ўзининг собиқ жаҳон чемпиони Дэниэл Жейкобсга қарши жангидаги ҳакамлар қароридан норози бўлиб.

"Бектемирда фақат битта зарба бор (танага) ва биз шу бир зарбали йигитчани тезда жойига тушириб қўямиз. Мен унга Жейкобс билан бўлгани каби бокс дарсини ўқитиб қўяман. Агар шу бир зарбаси бўлмаса, нима қилишини билмай қолади. У 6-раундгача чарчайди ва у ёғига нима бўлаётганини тушунмайди", - деди Росадо.

Бектемир ҳам бу фикрларга жим тургани йўқ.

"Росадога ҳурматим баланд. Унга машғулотларда жароҳатлардан холи бўлган ёндашувни тилаб қоламан. Ундан рингда энг кучли қаршиликни кутаман",-дея жавоб берди Мелиқўзиев.

E0EcbepWUAIzDyv (1)_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
abbos raximov
04/06/2021 08:21
Biz ozbeni mushtini tatip korsin. kop karilamidigan boladi
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
03/06/2021 18:24
Ona suti og‘zidan ketmagan Bola ekanku bu Rasado nima deyoyotganini jangdan ertasi kuni tushunadi deb o‘ylayman chunki jang kuni u shok va karah ahvolda bo‘ladi
Azizov Majidxon
05/06/2021 09:23
Oddiy õzbekcha usulda, oldindan maqtanme javob beribdi, qoyil.
&
Турсун Ғани
05/06/2021 00:05
Росадо роса олибдику. 2-мағлубиятини қандай қабул қилди. Накутми ёки Нагдаун шу ҳақида ўйласа бўларди Росаа. Бектемирни ўша битта зарбаси ҳаммасини ҳал қилади ўша куни. Росадо ҳам ўша зарбани роса таҳлил қилиб ўйлаб юрибди. Интервюсидан маълум ку. Олға Темир муштли Бектемир.