Гагарин кубоги. Шарқий Конференцияда ҳам финалчилар номи маълум бўлди

Қозоғистоннинг "Барис" клуби ўз майдонида Омскнинг "Авангард"ига қарши баҳс олиб борди. Учрашув аввалида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган мезбонлар мазкур ҳисобни сақлаб қола билишмади ва якунда "Авангард" 5:3 ҳисобида рақибидан устун келди. Шу тариқа Боб Хартли бошлиқ "Авангард" сериядаги устунликни 4:1 га етказган ҳолда финал йўлланмасига эга чиқди.

Уфанинг "Салават Юлаев" клуби эса ўзининг ғалабали юришини "Автомобилист" устидан ҳам давом эттирди. Екатеринбургда кечган беллашув меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Шу тариқа Шарқий Конференция финалида мухлислар "Авангард" - "Салават Юлаев" қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.

"Барис" – "Авангард" – 3:5 (1:0, 1:4, 1:1)

Шайбалар: 1:0 – 10 Фрэттин (Волк, Боченски)

2:0 – 21 Фрэттин (Боченски)

2:1 – 23 Петров (Широков, Тэлбот)

2:2 – 23 Пивцакин

2:3 – 35 Бек (Шумаков, Фрэнсон)

2:4 – 36 Широков (Бек, Фрэнсон)

2:5 – 44 Чудинов (Фрэнсон, Пивцакин)

3:5 – 59 Михайлис (Шевченко, Сагадеев)

Сериядаги ҳисоб: 1-4


"Автомобилист" – "Салават Юлаев" – 1:4 (0:2, 0:1, 1:1)

Шайбалар: 0:1 – 1 Хартикайнен (Ларсен, Панин)

0:2 – 4 Ткачев (Хартикайнен, Ларсен)

0:3 – 30 Умарк (Кемппаинен)

0:4 – 42 Кемппаинен (Хартикайнен)

1:4 – 51 Чесалин ()

Сериядаги ҳисоб: 1-3

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар