Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Галатасарой" Англиядаги форвардга кўз тикди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Расмий таклиф кетди

«Кристал Пэлас» жамоасида тўп сураётган сенегаллик ҳужумчи Исмаила Саррга «Галатасарай» жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Истанбул клуби футболчини сотиб олиш бўйича англияликларга расмий таклиф йўллагани ҳақида инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбага кўра, Исмаила Сарр Туркия гранди билан шартнома шартларини муҳокама қилишга тайёр. Шу билан бирга, трансфер амалга ошиши эҳтимоли катта эмас. Сабаби – «Кристал Пэлас» раҳбарияти вингерни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири, деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишни истамаяпти.

28 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 45 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Transfermarkt портали Исмаила Саррнинг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ