"Галатасарой" мухлислари МЮга қарши ўйинда телефон ва интернетдан фойдаланмасликка келишган

Европа чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Галатасарой" - "Манчестер Юнайтед" баҳси Туркиянинг гўзал Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди. Унда томонлар 3:3 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. 

Аҳамиятлиси, мазкур учрашувда туркиялик мухлислар ажойиб ишга қўл уришди. Улар ўйин олдидан барча ишқибозларга кўринадиган шаклда "90 дақиқа агрессив қўллаб-қувватлаш. Жамоа билан бирга жангда иштирок этинг!" каби ёзувдаги баннерларни илиб қўйишган. 

Шу тариқа, ушбу ўйинда мухлислар телефон ва интернетдан максимал кам фойдаланган ҳолда севимли жамоасини қўллаб-қувватлаб турган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!