Галледа биринчи ярим финалчи аниқланди
Ads

Германиянинг Галле шаҳрида майсали қопламада ўтказилаётган мусобақанинг дастлабки ярим финалчиси аниқланди. Бугунги кун баҳслари доирасидаги илк тўқнашув италиялик Маттео Берреттини россиялик Карен Хачанов ўртасида кечди.

1 соат, 31 дақиқа давом этган баҳс Берриттинининг 6:2, 7:6 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди. Италиялик ракетка устаси финал йўлланмасини қўлга киритиш учун Давид Гоффен ва Александр Зверев ўртасидаги баҳс ғолиби билан кортга чиқади.