Гап-сўзларга нуқта қўйиш вақти келди. Мавлуд Тифиев...

  • 2 май, 16:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 26 апрель куни Туркияда ўтказилган "САС" (Core Fighting Championship) турнирида ҳамюртимиз Мавлуд Тифиев иштирок этиши керак эди.

Tecno

Бироқ унинг рақиби туркиялик Эрдем Динчер  белгиланган вазн меъёрини бажара олмаган. Аниқроқ қилиб айтсак, мезбонлар вакили 2 кг вазн ташлашни хоҳламаган. Шу тариқа жанг бекор қилингач, воқеалар ривожи кескин тус олиб кетди.

Ижтимоий тармоқлардаги турли гап-сўзлардан сўнг жангчилар барчасини ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди. 

Энди қолдирилган баҳс июль ойи охирида ўтказилади. Бу ҳақда ҳамюртимиз Мавлуд Тифиевнинг ўзи маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!