Гапимга жавоб бераман!

CHERY AUTO

21 май куни Испаниянинг Бильбао шаҳридаги "Сан Мамес" стадионида Европа Лигасининг финал баҳси бўлиб ўтди. Финалда Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Манчестер Юнайтед" билан куч синашди. Қизғин ўтган баҳсда "шпорлар" 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалроқ, лондонликлар бош мураббийи клубдаги иккинчи мавсумида бирон соврин ютушини айтган эди. Постекоғлу жамоани 2023 йилдан бери бошқариб келмоқда.

У бунга қадар учта клубни бошқарган, биронтасида ҳам соврин ютолмаган, бироқ бу клубларда икки мавсумдан камроқ вақт ишлаган.

Исмаилов Рахимжон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!