Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Гарначо нега айнан “Челси”ни танлади?

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Футболчи АПЛнинг 8-турида клуб сафидаги илк голини урди.

Якунланган ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Юнайтед"дан "Челси" сафига кўчиб ўтган Александро Гарначо нега бу клубга келганини тушунтирди.

“Мен клуб ва Мареска билан суҳбатлашганимда, бизнинг ўйин услубимиз жуда муҳим эканини тушундим. У менга видео қўнғироқ орқали ҳаммасини батафсил тушунтириб берди.

“Челси" каби кучли жамоада ҳаракат қилиш ҳар бир футболчининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Бу мен учун улкан имконият”, — деди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Гарначо жорий мавсум “аристократлар” сафида барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ