
Гарначонинг трансфери "Барселона" футболчиси туфайли бекор бўлиши мумкин
Алехандро Гарначонинг трансфери яна хавф остида қолмоқда. Бу сафар "Челси" туфайли.
"Тhе Athletic" маълумотларига кўра, Лондон клуби асосий мақсадни ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
Энди лондонликлар "Барселона" футболчиси Фермин Лопесни ўз сафларига қўшиб олмоқчи. Бироқ, музокаралар ҳали бошланмагани сабабли, каталонияликларнинг муносабати номаълум. Англия клуби аллақачон футболчининг вакили билан алоқага чиққан.
22 ёшли Лопес трансферга рози бўлиши мумкин, сабаби у "Барселона"да кам ўйин амалиётига эга бўлиши кутилмоқда.
Агар Фермин ва "Барса" билан музокаралар чўзилиб кетса, "Челси" трансфер ойнаси ёпилишига қадар Гарначони ўз сафига қўшиб олишга улгурмай қолиши мумкин.
Фикрлар