Гарсия: "Дунёдаги энг яхши клуб учун ҳар қандай рақам остида ўйнашга тайёрман"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" форварди Гонсало Гарсия жамоадаги рақам танлови ҳақида фикр билдирди.

"Менинг агентим мавжуд вариантлар ҳақида маълумот берди, лекин мен учун асосий мақсад – биринчи жамоа билан шартнома тузиш эди. Рақам эса иккинчи даражали. Асосийси – дунёдаги энг яхши клуб учун ўйнаш, қайси рақамда бўлишидан қатъи назар", – дея Гарсиянинг сўзларини келтиради "Diario AS" нашри.

Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи Испания чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳали ҳеч қандай гол ёки ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўя олмади

Футболчининг "Реал" билан шартномаси 2030 йил июнигача амал қилади. Transfermarkt мутахассислари испаниялик ҳужумчининг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!