
Гави: "Энрике мен учун энг зўри"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави ПСЖ билан Чемпионлар лигасини ютган Луис Энрике учун хурсанд бўлди.
"Менинг назаримда у энг зўри, биринчи рақамли. Мен у учун жуда хурсандман, чунки у бунга муносиб эди. У ҳам, унинг оиласи ҳам, ёрдамчиси Рафаэл Пол ҳам," - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси.
Гави Испания терма жамоасидаги дебютини 2021 йилда, 17 ёшида ўтказган. Ўша пайтда миллий жамоани Луис Энрике бошқарарди.
ПСЖ билан Чемпионлар лигасидаги ғалаба мураббий учун фаолиятидаги иккинчи ютуқ бўлди. У бундан олдин 2015 йилда "Барселона" билан ҳам ғолиб бўлган эди.
Фикрлар