Гави: "Жаҳон чемпионатида ўйнаш орзуим яна ушалди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилганига муносабат билдирди.
Кеча Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте мундиал учун якуний таркибни эълон қилди. Гави тиззасидаги жароҳат ва операция сабаб бир йил давомида терма жамоада ўйнамаган эди.
“Орзуим ушалди ва мен ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиб, иккинчи Жаҳон чемпионатимда иштирок этаман!
Сўнгги уч йил ичидаги қийинчиликлар, жароҳатлар ва қайтишлардан кейин бу чемпионат мен учун бошқача ҳис қилинади. Лекин ишонтириб айтаман — кубокни уйга олиб келиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.
26 нафар футболчи рўйхатида бўлиш мен учун катта фахр ва шараф. Биз мухлислар ҳам биз билан фахрланиши учун барча кучимизни ишга соламиз", — деб ёзди Гави ижтимоий тармоқда.

Фикрлар