
Гави: "Реал" "Барселона"дан ҳайиқяпти"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "Реал Мадрид" билан рақобат ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўтган мавсумда каталонияликлар мадридликларни 4 очкога ортда қолдириб, Ла Лига чемпионига айланганди.
- Ўтган мавсумда тўрттала класикода ҳам ғалаба қозондингиз. "Реал" сизни тўхтатиш учун катта пул сарфлади. Улар бундай "Барселона"дан хавотирдами?
- Албатта, улар хавотирда. Уларда тўртта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозондик - бунақаси илгари ҳеч қачон бўлмаган. Улар хавотирда эканликлари тушунарли. Ўтган мавсумда биз ажойиб ўйнадик, улар эса ҳеч нарса ютишмади. "Реал" ҳозирда бир нечта жуда яхши футболчилар билан кучайган.
Кўрамиз, улар мавсумда қандай иштирок этишади. Уларда ажойиб жамоа бор, аммо биз ўзимиз бўлишимиз керак, - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави.
Фикрлар