Газини бос, Шомуродов!

“Рома” келаси мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси, Италия кубоги ва Европа лигаси  ғолиблиги учун курашади ва жараёнда энг кўп босим ҳужум чизиғига тушади. Буни инобатга олган Жозе Моуриньо  жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис келаси мавсум олдидан олдинги чизиқда қандай ўзгаришлар бўлиши, кимлар қолиши, кимга қандай вазифа юклатилиши борасида бир қарорга келиб бўлган.

Унга кўра, жамоа тўпурари Тэмми Абрахам камида яна бир мавсум “Рома”нинг асосий ҳужумчиси сифатида тўп тепади. Англиялик футболчига ўз юртининг катта клублари оғиз солаётган бўлса-да, “Рома” асосий тўпурари билан хайрлашмоқчи эмас.

Абрахам назван лучшим игроком месяца в Серии А ⊕ Новости футбола на  Footballhd.ru

Моуриньо қарорига кўра, ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини бажариб келган “Барселона” тарбияланувчиси Карлес Пересга ёз ичи бошқа клуб топиб берилади. Унинг ўрнини Конференциялар лигасида римликларни хафа қилиш орқали Моуриньо эътиборини қозонган “Будё-Глимт” ҳужумчис Ола Сольбаккен эгаллаши ҳал қилинган масала ҳисобланади.

Моуриньо чап қанотда Элдор Шомуродовни олиб қолишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган. Шомуродовнинг ҳужум марказида ўйнай олиш қобилияти ҳам уни жамоада ушлаб турибди. Чунки Моуриньо Тэмми Абрахамга муносиб шерик топа олмаяпти. Жозе кутган Пауло Дибала “Интер”ни танлагани айтилмоқда. Яна бир номзод – “Наполи” тўпурари Дрис Мертенс бор. Бельгиялик ўйинчи ҳам Римга келишга шошилмаяпти ва ўзига бунданда қудратлироқ клуб оғиз солишини кутишни маъқул кўрди.

Қолаверса, Мертенс 35 ёшни қаршилагани унга узоқ муддат таяниб бўлмаслигини билдиради. Дрис Роналду эмас ва яна икки мавсум давомида тўпурарлик қобилиятини сақлаб қолишига ҳес ким кафолат бермайди.

Португалиялик мураббийнинг хаёллари бир четида Шомуродовдан иккинчи марказий ҳужумчи ёки Тэмми Абрахамнинг ўрнида фойдаланиш варианти ҳам айланмоқда. Шу боис, Жозе спорт директори Тьягу Пинтодан чап қанотга ҳужумчи олишни уқтирди. Номзод ҳам тайёр. Римликлар Шомуродовга рақобатчи ва ўринбосар сифатида “Штутгарт”дан сербиялик ҳужумчи Саша Калайжични олиб келмоқчи.

Бу 24 ёшли футболчининг бўйи икки метрни ташкил қилгани боис “иккинчи қаватда” яхши ўйнайди ва жисмонан бақувватлиги билан яккакурашларда устунлик қила олади. Мавсумда 15 та ўйинда олтита гол ургани ҳам тўпурарлик қобилияти борлигини кўрсатмоқда.

Калайджич восхитился своим голом в ворота сборной Италии – новости |  TeleSport – бесплатные прямые онлайн трансляции / TELESPORT

Моуриньо олдида шартномаси тугаб, “Интер”га ўтиб кетган Генрих Мхитарян ўрнини тўлдириш вазифаси турибди. Арманистонлик ўйинчи “бўрилар”нинг ҳужумкорлигини таъминлаб келаётган эди. Мхитарян бир неча позицияда ўйнай олиши ва муҳим голларни киритиш қобилияти билан Моуриньога катта ёрдам берди.

Келаси мавсумда бу ишларни Лоренцо Пеллегрини бажариши ҳозирдан маълум. Лекин мавсум узоқ, ўйин кўп. Пеллегрини ўтган мавсумда ҳам жароҳатлари туфайли сафдан чиққан пайтлар бўлди. Шунинг учун ҳам “Рома” мутасаддилари  жамоа ҳужумкорлигини таъминлашга қодир плеймейкер қидирмоқда.

Бу позицияга “Лион” футболчиси Уссем Ауар жуда мос тушади. У худди Генрих Мхитаряндек бир неча позицияни ёпа олади. Голлим пас узатиш ва ўзи дарвозани ишғол қилиш борасида ўзини кўрсатиб келяпти. “Рома” спорт директоири Тьягу Пинто ўтган мавсум 45 та ўйинда саккизта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлган 23 ёшли ўйинчини олиш ҳаракатларини бошлаб юборган.

Шомуродовга рақобатни бой берган ҳужумчи “Реал”да Бензема ўрнини эгаллайди!

Тўпурар легионеримиз кучли жамоага ўтадими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!