Генри Сехудо Илия Топурия учун муносиб рақиб топди, бу Ислом Махачев ёки Чарльз Оливейра эмас!

  • 16 апрель, 13:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони  Генри Сехудо промоушен юлдузларидан бири Илия Топурия учун рақиб топиб қўйди.

"Педди Пимблетт "UFC 314" турнирида яхши жанг кўрсатиб, Чендлерни шафқацизларча мағлуб этди. Шунга асосланиб, мен унинг кейинги рақиби Топурия бўлишига чин дилдан ишонаман. Чунки бу мантиқан ҳам тўғри. Педди учун Илия устидан қозонилган ғалаба чемпионлик жанги учун имконият беради" — деб ёзди америкалик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Пимблетт Шимолий Америка ташкилотидаги дебютини 2022 йилнинг март ойида ўтказди.Ўшандан бери инглиз жангчиси бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади ва ҳозирда етти жангдан иборат ғалабали серияни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!