Германия 2001 йилдан бери биринчи марта ЖЧ саралаш ўйинида гол ура олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси сўнгги 24 йил ичида биринчи марта Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида гол ура олмади. Германия сўнгги марта 2001 йилда мундиал саралашида гол ура олмаганди - Финляндия билан ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Бу ҳақда Opta Sports хабар бермоқда.

Кеча немислар 2026 йилги Жаҳон Чемпионати учун Европа саралаши гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Словакияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Словакия терма жамоаси ЖЧ-2026 Европа саралашининг бир ўйинидан сўнг уч очко жамғариб, А квартетида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

2-тур доирасида Германия 7 сентябр куни Шимолий Ирландияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!