Германия футболи афсонаси фаолиятини якунлади

Германия миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси ва немис футболининг тирик афсонаси Лукас Подольски проффесионал фаолиятини якунлади.

Унинг Кёлн шахридаги хайрлашув учрашувига 50 000 томошабин ташриф буюрди. 39 ёшли германиялик форварддан ташқари, Мануель Нойер, Матс Хуммельс ва Пер Мертезакер каби бир қанча юлдузлар мазкур тадбирда ҳозир бўлишди.

Подольски Германия миллий терма жамоаси таркибида 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Бундан ташқари, 2006 ва 2010 йиллардаги Жаҳон чемпионати, 2005 йилги Конфедерациялар кубоги, 2012 ва 2016 йиллардаги Европа чемпионатларида бронза медални қўлга киритган. 2008 йилги Еврорпа чемпионати финалида эса, Висенте дель Боске бошчилигидаги  ўша машҳур ва енгилмас Испания миллий терма жамоасига имконият бой берилган. 

Эндиликда собиқ футболчига айланган Лукас Подольски фаолияти давомида "Кёлн", "Бавария", "Арсенал", "Интер", "Галатасарай", "Виссел Кобе", "Антальяспор" ва "Гурник" жамоаларида тўп тепган. Миллий терма жамоа сафида 2004-2017 йиллар оралиғида умумий 130 та учрашувда майдонга тушиб, 49 та гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!