Германия кубоги ярим финалига қуръа ташланди.
Ads

Хабарингиз бор ўтган ҳафта якунида Германия кубоги чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди ва ярим финал иштирокчилари аниқланди.

Бугун эса мусобақанинг ярим финалига қуръа ташланди. Унга кўра жамоалар қуйидаги жуфтликларга бўлинишди:

"Вердер" - "Бавария"

"Гамбург" - "РБ Лейпциг"

Маълумот учун, Германия кубогининг ярим финал баҳслари 23-24 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ҳал қилувчи финал ўйини эса 5 май куни Берлинда бўлиб ўтади.