
Германия терма жамоаси учун жиддий йўқотиш
Ушбу мавсумни жуда яхши кайфиятда ўтказаётган Кай Хаверц АПЛнинг 10-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олгани маълум бўлмоқда.
Шу тариқа, ҳужумкор ярим ҳимоячи Германиянинг ушбу ФИФА кунларидаги учрашувларида иштирок эта олмайдиган бўлди. Бу ҳақда терма жамоа расмий саҳифаси орқали ҳам хабар бермоқда. Немисларни олдинда Миллатлар лигасида Босния ҳамда Нидерландия жамоалари билан бўлиб ўтадиган баҳслар кутиб турибди.
Юлиан Нагельсманн Кайнинг ўрнига "Майнц" аъзоси Йонатан Буркардтни танлади. 24 ёшли ҳужумчи мазкур мавсум жамоаси таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Фикрлар