Германияда ҳеч ким Клоппдай шарманда бўлмаган
Машҳур мураббий Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятини омадсиз бошлади.
Миллатлар лигасининг биринчи турида Нидерландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ва кейинги ўйинда ўз майдонила Грециядан 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Юрген Клопп Германия терма жамоаси тарихидаги бош мураббийлар орасидаги энг ёмон стартни қайд этди. Бу ҳақда Goal хабар берди.
Клопп Зепп Хербергер (1937 йил) ва Хельмут Шёндан (1965 йил) кейин Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги дастлабки икки учрашувда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган учинчи мутахассис бўлди.
Хербергер ва Шён дастлабки икки ўйинда икки мартадан дуранг қайд этиб, икки очкодан жамғарган. Клопп эса икки учрашувдан кейин бор-йўғи бир очкога эга.
Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувда Германия терма жамоаси Сербия билан ўйнайди. Баҳс 1 октябрь куни Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар