Германияликлар Нагельсманнинг терма жамоада қолишини истамоқда

CHERY AUTO

Германияда бўлиб ўтадиган "Евро-2024" учун мезбонлар жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Раҳбарият Ханс-Дитер Фликни ўз лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига Юлиан Нагельсманни олиб келди. Шу билан бирга, мутахассисга фақатгина жамоани турнирга тайёрлаш вазифаси берилди.

Собиқ "Бавария" мураббийи эса Тони Кроосни миллий футболга қайтарди, Бундеслигада ўзини кўрсатаётган бир қанча футболчиларга терма жамоада дебют қилиш имкониятини тақдим этди. Унинг шогирдлари яқиндагина Францияни ишончли тарзда мағлуб қилишга муваффақ бўлишди. 

Маълум бўлишича, энди раҳбарият Нагельсманн билан шартнома тузмоқчи. Сабаби, уларга Юлианнинг иши ёқмоқда ва ёзгача музокаралар олиб боришни мақсад қилишган. Аммо бу осон бўлмайди. Аввалроқ, 36 ёшли немис келажагини Еврогача ҳал қилишини, клуб футболига қайтишни истаётганлигини айтанди. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию