Гэтжи: Хабибга енгилмас деган номни сақлаб қолишига имкон бермайман

UFCнинг енгил вазн тоифаси аъзоси Жастин Гэтжи UFCнинг амалдаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг олиб боришдан умиди борлигини айтиб ўтди.

"Мен Хабиб билан октагонга чиқиш учун ҳаракат қиламан ва енгилмас деган номни сақлаб қолишига имкон бермайман. Ҳеч бўлмаганда, унга қарши кучимни синаб оламан.

Мен ўзимни дунёнинг энг хавфли енгил вазндаги жангчилардан бири деб ҳисоблайман. Менда Хабибни имконсиз қолдирувчи фазилатларим бор.

Қўл ва оёқларим ақлбовар қилмас кучли зарбага эга. Шу қаторда, партерда ҳам яхши ишлайман. Мен ҳам, у каби тажрибалиман. Шунинг учун, мен ушбу жанг бўлишига умид қиламан," - деди Гэтжи.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги 18 апрель куни Тони Фергюсонга қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!