"Ғиждувон" 8 нафар футболчи билан шартнома тузди. Уларнинг орасида кимлар бор?
Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси ҳам ёзги йиғинини ўтказяпти ва шу билан бирга селекцияда ҳам фаоллик кўрсатмоқда, дейиш мумкин.
Хабарингиз бўлса, яқинда “Ғиждувон”га Геннадий Кочнев бош мураббий этиб тайиланди. Ушбу мутахассис селекция мобайнида бир қатор ўйинчиларни ўз жамоасига жалб қила олди.
Масалан, “Бухоро”дан ҳимоячи Бобур Омонов “Ғиждувон”га кўчиб ўтди. Ўз омадини синаб кўриш учун Тайван чемпионатига кетиб, у ердан тез фурсатда қайтган ҳимоячи Аҳрор Ўктамов айнан “Ғиждувон” клубидан қўним топди. “Шўртан”дан ҳужумчи Даврон Исоқов ҳам ушбу клуб сафига қўшилди. Умуман олганда, 8 нафар янги ўйинчилар билан шартномалар тузилди.
Фикрлар