Гильермо Лопез мезбон теннисчисига ажойиб зарба берди
Испаниялик теннисчи Гильермо Гарсия-Лопез ва аргентиналик Карлос Берлок “Argentina Open – 2018” турнирининг илк даврасида ўзаро тўқнаш келди.
Лопес бу учрашувда мезбон теннисчига қарши тезкор ўйин намойиш этиб, якунда бир хил 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа у ўзаро ўйинлардаги ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.
Мусобақанинг иккинчи даврасида Гильермо Гарсия-Лопез ҳамюрти Пабло Карреньо-Бустага қарши кортга чиқади.
Фикрлар