Гимараэс расман трансфер сўрайди
«Ньюкасл» жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэснинг «Арсенал» сафига ўтиши яқин турибди.
Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи ҳозирги жамоаси билан бирга Испаниядаги мавсумолди йиғинда иштирок этади. Бироқ у бу сафарга асосан клуб раҳбариятига расмий равишда трансфер сўровини тақдим этиш учун қўшилаётгани айтилмоқда.
The Touchline нашрининг Goal манбасига таяниб хабар беришича, 28 ёшли ярим ҳимоячи янги бош мураббий Маттиас Яйссле билан шахсий суҳбат ўтказишни режалаштирган. Унинг мақсади – «Арсенал»га ўтиш бўйича клубни кўндириш.
Манбаларга кўра, Бруно Гимараэс август ойи охиригача Лондон клуби футболчисига айланиши кутилмоқда. У «Арсенал» билан шартнома шартлари бўйича аллақачон оғзаки келишувга эришган.
Бразилия терма жамоаси аъзоси бўлган ярим ҳимоячининг трансфер нархи 80 миллион евро миқдоридан ҳам ошиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Фикрлар