Гимнастика. Вакилларимиз Осиё чемпионати илк кунида делегациямиз ҳисобига медаллар шодасини тақдим этди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда. 15 мамлакатдан энг сара гимнастикачилар қатнашаётган мусобақада қизларимиз жамоавий дастурда чемпионликни қўлга киритишди.

Икки кун давом этган ушбу йўналишдаги беллашувларда Тахмина Икромова, Сабина Ташкенбаева ҳамда Ёсмина Раҳимова яккалик, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Исҳоқзода, Хуршида Абдурауфова ва Мария Пак гуруҳ машқларида энг юқори балларни жамғаришди. Ушбу дастурда қозоғистонлик гимнастикачилар кумуш медаллар билан тақдирланган бўлсалар, кучли учликни Япония жамоаси якунлаб берди.

Мусобақада яна бир медаль ёшларимиз ҳисобига ёзилди. Наталья Усова, Эвелина Атальянц, Анастасия Саранцева ҳамда Вилана Савадян, шунингдек, Доменика Дамирова, Виктория Нескубо, Иродахон Содиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова ва Ясмин Амира Мирзаяровадан иборат ёшлар жамоамиз тенгқурлари орасида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Эртадан бошлаб спортчилар кўпкураш ва алоҳида дастурлардаги финал баҳсларида иштирок этишади. 

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!